Долзарб қонун лойиҳалари муҳокама қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракциясининг йиғилишида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Хусусан, «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди.
Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳасининг мақсади тадбиркорлик субъектлари нодавлат архивларни давлат реестрига киритиш ҳамда ҳужжатларни электрон архивлаш (сақлаш) хизматларини кўрсатувчи нодавлат архивларнинг маълумотлар узатиш тармоқлари хизматларини кўрсатиш учун лицензия олиш талабини хабардор қилиш тартиб-таомилига ўтказишдан иборат.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан тадбиркорлик субъектлариги қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида нодавлат архивларни ташкил этиш хабардор қилиш тартиб-таомилига ўтказилмоқда.
Фракция азолари қонун лойиҳасини «Адолат» СДП мақсад ва ғоялари билан узвий боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилгани, унинг қабул қилиниши нодавлат архивлар фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилишини қайд этдилар.
Йиғилишда муҳокама этилган қонун лойиҳаларини маромига етказиш юзасидан депутатларнинг партия позициясидан келиб чиқадиган таклиф, мулоҳазалари тингланди ва фракциянинг нуқтаи назари белгилаб олинди.
Депутатлар йиғилишда кун тартибидаги бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг