Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кескин ошди

17:03 17 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
2230 0

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 18 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 176,83 сўмга қимматлашиб, 8039 сўмга етган.

Евро курси эса 266 сўм 16 тийинга кўтарилиб, 9347 сўм 75 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 5 сўм 46 тийинга қимматлашиб, 118,05 сўмга етган.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер