Долларнинг расмий курси яна арзонлашди

14:31 04 Март 2019 Иқтисодиёт
1461 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 5 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 10 сўм 23 тийинга арзонлашиб, 8392 сўм 96 тийинга етган.

Евро курси эса 16 сўм 9 тийинга қимматлашиб, 9546 сўм 15 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 1 сўм 29 тийинга қимматлашиб, 127 сўм 32 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 112 сўм 55 тийинга қимматлашиб, 11 080 сўм, 39 тийинни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, доллар курси кетма-кет икки ҳафта — аввалига, 6 сўм, 38 тийинга, ўтган ҳафта эса 2 сўм, 95 тийинга арзонлашиб, ўтган ҳафтада салкам 11 сўмга қимматлашганди.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер