Сирдарёда салкам 4,5 минг доллар ўғриси қўлга олинди
22 май куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида яшовчи А.Ж. ИИБга мурожаат қилди, деб ёзмоқда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд қилинишича, шу йил 1 майдан 18 майгача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс А.Ж.нинг уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб кириб, ётоқхонасидан 4 000 АҚШ доллари ва 2 млн. 900 минг сўм пулини ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни туманнинг Бирдамлик кўчасида яшовчи З.Ж. содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг