Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади

10:10 29 Май 2019 Сиёсат
1327 0

Архив фото

Россия ҳукумати раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 29-30 май кунлари Россия Федерацияси Ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилади.

Ташриф доирасида Урганч шаҳрида Ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Ўзбекистон-Россия Қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган. Мазкур тадбир икки томонлама ҳамкорликнинг янги шакли бўлиб, унга 2018 йил октабрь ойида Россия Президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи ва олий даражадаги музокалар давомида асос солинган.

Икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари томонидан Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 24 апрелда бўлиб ўтган йигирманчи йиғилиши якунлари сарҳисоб қилинади ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари ва уларнинг таркибини амалий жиҳатдан бойитиш масалалари муҳокама қилинади.

Россия делегация раҳбари Хива шаҳрига ҳам ташриф буюради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер