Тошкентда одам савдоси билан боғлиқ жиноятнинг олди олинди

14:42 17 Апрель 2026 Жамият
119 0

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда одам савдоси билан боғлиқ ҳолат фош қилинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган аёл Чиноз туманида истиқомат қилувчи, 2000 йилда туғилган қизни хорижга олиб бориб, жинсий эксплуатация қилишни режалаштирган.

Ушбу шахс ўз мақсадига эришиш учун жабрланувчига авиачипта харид қилиб бериб, кейинчалик ишлаб топадиган маблағининг ярмини доимий равишда беришини талаб қилган.

Тезкор тадбир натижасида гумонланувчи аёл жабрланувчи билан бирга Тошкент халқаро аэропортидан Истанбул шаҳрига учиб кетмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинган.

Ҳозирда янгийўллик аёлга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер