ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан тамаки маҳсулотларининг йирик партияси қўлга олинди

18:56 06 Февраль 2020 Жамият
1050 0

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан жорий йилнинг 4 февраль куни Тошкент вилоятида мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилишига уринилган умумий қиймати 170 миллион сўмга тенг бўлган контрафакт тамаки маҳсулотларининг йирик партияси тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари​нинг Телеграммдаги расмий каналида хабар берилди.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ўтган 2019 йил давомида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан умумий қиймати 3 миллиард сўмга тенг бўлган жами 135 миллион қути тамаки маҳсулотларининг мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний кириб келишининг олди олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер