ДХАга янги директор тайинланди 

11:23 30 Июль 2020 Жамият
1421 0

Улуғбек Исломович Муҳаммадиев  Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди.

У. Муҳаммадиев 1977  йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий,  1999 йилда Тошкент давлат университети (кундузги), 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университети (сиртқи)ни тамомлаган, мутахассислиги математик, ҳуқуқшунос. 

У ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг иш юритувчиси лавозимидан бошлаган. 

У. Муҳаммадиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер