Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартибига ўзгартиришлар киритилади

14:01 26 Май 2020 Жамият
814 0

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда тегишли қарор лойиҳасида қайд этилган.

Ҳужжат билан қўмитага қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари учун:

таъсис йиғилиши (конференцияси)нинг раиси ва котиби ҳамда диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органини тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;

марказий бошқарув органни ташкил қилиш, унинг уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган таъсис йиғилиши (конференцияси) баённомаси ва марказий бошқарув органи уставининг нусхалари;

марказий бошқарув органининг таъсисчилари тўғрисидаги Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

марказий бошқарув органининг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

марказий бошқарув органи раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги ҳужжатлари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг тан олинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади) нусхалари;

марказий бошқарув органининг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хатининг нусхаси илова қилинган ҳолда) кафолат хати нусхаси;

б) диний таълим муассасалари учун:

диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи раҳбари ҳамда диний таълим муассасаси тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси имзолаган Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;

диний таълим муассасасини ташкил қилиш, уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш (тайинлаш) бўйича маълумотлар мавжуд бўлган марказий бошқарув органининг ваколатли раҳбар органи йиғилиши баённомасининг ва диний таълим муассасаси уставининг нусхалари;

диний таълим муассасаси таъсисчиси — диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органи рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома ва уставининг нусхаси;

диний таълим муассасасининг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

диний таълим муассасаси раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги ҳужжатлари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг тан олинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади) нусхалари;

диний таълим муассасасининг юридик (почта) манзили тўғрисида тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати нусхаси илова қилинган ҳолда) кафолат хати нусхаси;

в) маҳаллий диний ташкилотлар учун:

диний ташкилот тузиш ташаббускорлари бўлган ўн саккиз ёшга етган юз нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари имзолаган Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ариза;

диний ташкилотни ташкил қилиш, унинг уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш бўйича маълумотлар мавжуд бўлган таъсис йиғилиши баённомаси ва диний ташкилот уставининг нусхалари;

диний ташкилотнинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги Низомнинг 3-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

диний ташкилотни тузиш ташаббускорлари тўғрисидаги Низомнинг 4-иловасидаги шаклга мувофиқ маълумот;

диний ташкилот раҳбарларининг диний маълумоти ҳақидаги ҳужжатлари (диний маълумот ҳақидаги ҳужжат хорижий давлатда берилганда унинг тан олинганлиги бўйича ҳужжат нусхаси ҳам тақдим қилинади) нусхалари;

диний ташкилотнинг юридик (почта) манзили тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органининг (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг розилик хати нусхаси илова қилинган ҳолда) кафолат хати нусхаси;

диний ташкилотга яқин ҳудудда жойлашган бир конфессияга мансуб диний ташкилотлар билан оралиқ масофа ҳақида аниқ маълумот;

диний ташкилотнинг фаолият олиб бориши учун зарур бўлган молиявий манбалари ҳақида маълумотнома.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер