"Digital Namangan"нинг Германия билан ҳамкорлик истиқболлари

08:56 14 Сентябр 2022 Жамият
541 0

Фото: Халқ сўзи

Бугунги кунда Наманган вилоятида 14 та IT парк резидентлари, иккита BPO, бундан ташқари 30 дан ортиқ IT компаниялари фаолият кўрсатмоқда. Айни соҳани янада ривожлантириш мақсадида Uzbekistan Digital Inclusion лойиҳаси билан вилоятда янги BPO марказлар ташкил этиш, бу орқали иш ўринлар яратиш ишлари бошланган. Халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳам тобора кенгаймоқда.

— Сизларда ахборот коммуникация технологиялари соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғриси, мени ҳайратга солди, —дейди шу кунларда вилоятда хизмат сафари билан бўлиб турган германиялик ҳамкор Филипп Александр. — Наманганни бу борада республикада етакчилардан эканлиги ҳақида эшитгандим, лекин ҳамкорлик учун шароит ва имкониятлар бунчалик деб ўйламагандим. Биз икки кун давомида вилоят электрон ҳокимиятни ривожлантириш маркази билан янги лойиҳалар устида ишладик. Ҳамкорлик объект ва субъектлари билан танишдик. Энди бемалол амалий ишга киришсак бўлади.

Германия ва Наманган IT компанияларининг биргаликда амалга ошираётган лойиҳалар икки томонлама манфаатлар борасида янги йўналишлар очишига катта умид билдирилмоқда.

—  Ҳамкорликдаги ишларимиз икки босқичда амалга оширилади, — дейди Наманган вилоят электрон ҳокимиятни ривожлантириш маркази раҳбари Бахтиёр Ахунбабаев. — Биринчи навбатда немис тилини билувчи маҳаллий ёшлар билан махсус курслар ташкил этилиб, уларга касбий кўникмалар берилади. Кейин эса Германия компаниялари билан ишловчи BPO марказлар ташкил этилади. Бундан ташқари IT экспорти бўйича ҳам иш ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Германиялик мутахассислар сафар давомида IT-Park Наманган вилояти филиали, IT-School, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Янгиқўрғон техникуми ва SiteLabs компанияси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Қудратилла Нажмиддинов,  “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер