Депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг ўттиз фоизидан қирқ фоизига ошириш назарда тутилмоқда — қонун лойиҳаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида хотин-қизлар ва эркакларнинг тенглигини таъминлашнинг янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди. Хусусан, Конституциянинг 58-моддасида давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлашига оид қоида кафолатланди.
Маълумки, хотин-қизларнинг жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришдаги ўрни ва ролини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида аёлларнинг сони сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши кераклиги белгиланган. 2019 йилдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига бўлиб ўтган сайловларда депутатлик ўринларининг 32 фозини эгаллаган. Бу ундан аввалги, 2014 йилдаги парламент сайловидаги кўрсаткичдан икки баравар кўп деганидир.
Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 70 ва 91-моддаларига сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг ўттиз фоизидан қирқ фоизига оширишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг