Депутатларга сайловчилар томонидан 15 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган
Сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси билан парламентга янги ваколатлар берилди.
Бу ваколатлар ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан таъсирчан назоратни амалга оширишда, давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг стратегик йўлларини белгилашда парламентнинг иштирокини сезиларли даражада оширди.
Вазирлар Маҳкамасининг, вазирликлар ва идораларнинг, парламент олдида ҳисобдорлигининг комплекс тизими яратилди.
Хусусан, Ҳукуматнинг Давлат дастури ижроси бўйича парламент олдида ҳар чоракда ҳисобот бериб бориши амалиёти йўлга қўйилди.
Ўтган даврда Вазирлар Маҳкамасининг Давлат дастурининг бажарилиши ҳолати юзасидан ҳисоботлари палатада ҳар чоракда атрофлича кўриб чиқилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари мажлисларида жойларда ўтказилган ўрганишлар натижалари ҳамда мансабдор шахсларнинг ўз фаолияти юзасидан 88 маротаба ахбороти эшитилди.
Аҳолининг палата депутатларига мурожаат йўллаш имкониятини янада ошириш мақсадида ҳар бир депутат томонидан мурожаатларни ижтимоий тармоқлар орқали ҳам қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилди.
Ҳисобот даврида депутатларнинг телефон ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали сайловчилар томонидан жами 15 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган.
Бу ҳақда парламент қуйи палатаси ялпи мажлисида маълум қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг