Депутатлар ёшларни референдумда фаол бўлишга чақирди

22:01 08 Апрель 2023 Сиёсат
1598 0

Фото: «Халқ сўзи»

Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ташвиқот тадбирларнинг навбатдагиси Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида  ташкил қилинди.

Университет билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ғайрат Абдиев, Наврўз Ризаев, O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари, партия Ёшлар қаноти фаоллари, университет профессор ўқитувчилари ва 2000 яқин талаба ёшлар иштирок этди.

Депутатлар, партия фаоллари янгиланаётган Конституциямизнинг аҳамияти ҳақида йиғилганларга кенг тушунтиришлар берди.

- Асосий қонунимизга киритилаётган барча ўзгартиш ва қўшимчаларнинг партиямиз дастурий мақсад-вазифаларига ҳамоҳанглиги бизни қувонтиради ва шунинг баробарида янада катта масъулият юклайди, - деди депутат Наврўз Ризаев тадбирда сўз олган Н.Ризаев. - Хусусан, олий таълимда академик эркинлик, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиш, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун имконият яратади.

Бундан ташқари учрашувда охирги олти йилда олий таълим олиш борасида ёшларимиз учун бошқа кўплаб кенг имкониятлар яратилаётганлиги мамнуният билан қайд этилди. Шу билан бир қаторда таълим тизимидаги  ўзгаришларнинг келгусида ёш авлод камолотидаги аҳамиятига батафсил тўхталди.

Тадбир якунида депутатлар, партия фаоллари барча тадбир иштирокчиларини 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

Абдулазиз Йўлдошев

Халқ сўзи

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер