Депутатлар комиссиянинг 2022 йилдаги фаолиятини қандай баҳолади?

13:04 07 Февраль 2023 Сиёсат
586 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ёшлар масалалари бўйича комиссиянинг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларнинг замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш, ишбилармонлик қобилиятини ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ёшларнинг қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амалга ошириш жараёнидаги иштирокини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад ёшларнинг кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлиши, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, Ватан туйғусини чуқур англайдиган, иродаси мустаҳкам, юксак маънавиятли бўлиб етишишига қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бу борада Комиссия томонидан йигит-қизларни ҳар томонлама етук, билимли, салоҳиятли шахс сифатида тарбиялашга ўзига хос тарзда, замонавий усуллар асосида ёндашилмоқда. Хусусан, ҳисобот даврида Комиссия томонидан ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилган.

Масалан, Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган 30 дан ортиқ қонун лойиҳалари юзасидан берилган 50 дан ортиқ таклифлар тегишли қонун лойиҳаларини маромига етказиш жараёнида фойдаланилган.

Мажлисда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси ўз ишини якунлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер