Депутат онасига боғча очиб берди
Яккабоғ туман Кенгаши депутати Наргиза Саломова онаси Гулнора момо Мавлоновага тумандаги Жамбул МФЙ, Ат-Термизий кўчасидаги уйда оилавий боғча очишга кўмаклашди. Бу ҳақда OʼzLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Гап шундаки, депутатнинг онаси 61 ёшда бўлиб, айни пайтда нафақада. Қизи бўш турган 8 хонали уйда оилавий боғча очишни таклиф этганида у бажонидил рози бўлди, «Барибир уй бўш турибди, ўзим бекор юрибман, ундан кўра, элга нафим тегсин-да» деди. Гулнора Мавлонова кутубхоначи бўлган, таълим-тарбия соҳасини яхши тушунади. 3 нафар фарзанди, 5 нафар набираси бор.
— Онамга боғча очиб берганим учун қўни-қўшнилар, маҳалладошлар менга миннатдорлик билдиришди, — дейди Наргиза Саломова. — Сабаби маҳалламиздан 25 нафар бола оилавий МТМга қабул қилинди. Яна 10 нафар бола навбатда турибди. Агар рухсат беришса, навбатда турган болалар ҳам боғчага қабул қилинади.
Оилавий боғчада 3 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.
Бугун Яккабоғ туман Кенгаши депутати Наргиза Саломованинг ташаббуси билан, Жамбул маҳалласи, Ат-Термизий кўчасида 25 ўринли оилавий боғча ташкил қилинди. Мавлонова Гулнора 1960 йилда туғилган.3 нафар қизи,5 нафар набираси бор
Болалар боғчасининг очилиш маросимида туман Кенгаши депутати Н.Саломова сўзга чиқиб, болаларни байрам билан табриклади.
Боғчанинг биринчи иш куни муносабати билан болажонлар учун байрам дастурхони ёзилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг