Деновдаги мулк 9 баравар қимматроққа сотилди

14:17 05 Январь 2021 Иқтисодиёт
249 0

2020 йилнинг 5 январь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончаси орқали бошланғич нархи 3,4 млрд.сўм бўлган 170 та мулк 11,5 млрд.сўмга реализация қилинди. Бу ҳақда “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК PR-хизмати хабар берди.

Суд ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализацияси йўналишида ҳам бир қатор мулклар юқори нархда сотилди. Жумладан:

- Сурхондарё вилояти, Денов шаҳридан бошланғич нархи 300 млн.сўмлик умумий 0,10 га ер майдонига эга маъмурий ва ёрдамчи бинолар учун 2,8 млрд.сўм нарх тасдиқланди.

- Тошкент шаҳри, Миробод туманидан бошланғич нархи 351 млн.сўмлик бино майдони 69 метр квадрат бўлган гўзаллик салони учун 1,03 млрд.сўм нарх тасдиқланди.

Айни дамда платформада 19 мингдан зиёд мулклар ва мулкий ҳуқуқлар савдода турибди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер