Деновда нима бўлганди?
Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси жорий йилнинг 9 октябрь куни “Маддоҳ” телеграмм каналида “2-3 кун ичида, Деновдан бир нечта бир-биридан хунук хабарлар келди” мавзусида ёритилган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикасини Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини таккомилаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси мазмун-моҳиятини маҳалла аҳолиси ва ёшлар ўртасида кенг тушунтириш мақсадида тарғибот гуруҳлари тузилган бўлиб, уларни таркибида маҳалла оқсоқоллари, имом хатиблари профилактика инспекторлари мактаб психологлари киритилган.
Мактабларда ўқувчиларнинг одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти бўйича тартиблар белгиланганлиги, ушбу тартиб қоидаларга амал қилиш ҳамда таълим муассасалари ўртасида доимий ҳамкорликда иш олиб бориш, аҳоли ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Вилоятимизнинг барча ҳудудларида тузилган тарғибот гуруҳлари иш режаси асосида маҳалла ҳудудларида юқоридаги масала юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 7 октябрь куни “Сина-1” маҳалла аҳолисига 60-умумий ўрта таълим мактабида, 8 октябрь куни “Сумбула” маҳалла аҳолисига 65-умумий ўрта таълим мактабида йиғилишлар ўтказилиб, маҳалла аҳолиси ва мактаб ўқувчи ҳамда ўқитувчилари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилган.
Зеро,таълим муассасаларида биринчи навбатда тарбия масалаларига эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини, ёшларнинг тарбиясига эса бевосита кенг жамоатчилик органлари ҳамда барчанинг масъуллигини таъкидлаб ўтамиз.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг