“Dendropark”даги қоидабузарликлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура ва бошқа мутасадди давлат идоралари билан ҳамкорликда Тошкент туманида жойлашган Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги “Дархон” илмий-тажриба станцияси (Дендропарк) ер майдони ҳудудида ўсимликлар дунёси муҳофазаси ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш ҳолати ўрганилган.
Ўрганиш жараёнида “Дархон” илмий-тажриба станцияси ҳудудида дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 198-(экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) ва 205-(ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни дамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг