“Dendropark”да ноқонуний тарзда эгаллаб олинган бинолар тегишли суд қарори асосида бузилмоқда

11:50 08 Ноябрь 2023 Жамият
166 0

Фото: Экология вазирлиги

Тошкент туманида жойлашган Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги “Дархон” илмий-тажриба станцияси (“Dendropark”)да ноқонуний тарзда эгаллаб олинган бинолар тегишли суд қарори асосида бузилмоқда. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, аввалроқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бош прокуратура ва бошқа мутасадди давлат идоралари билан ҳамкорликда “Дендропарк”да дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида “Dendropark”даги қоидабузарликлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер