Демократиянинг ёрқин ифодаси

14:09 24 Октябр 2021 Жамият
909 0

Фото: Халқ сўзи

Халқаро кузатувчи сифатида Самарқанддаги сайлов участкалари ва округ сайлов комиссиясида бўлиб, сиёсий тадбирга жуда яхши тайёргарлик кўрилганига амин бўлдим. Президентлик учун беш номзод ўртасида кураш бораётгани эътиборли. Бу ҳам демократиянинг ёрқин ифодаси.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига яқинда Польша фуқароларини Афғонистондан олиб чиқишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Бундан ташқари ўзбек халқи Иккинчи жаҳон уруши вақтида ҳам Марказий Осиёга кўчирилган полякларга юксак инсонпарварлик, ғамхўрлик кўрсатган. Менинг бувим ҳам ўтган аср 40-йилларида шу юртга келиб, паноҳ топган.

Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар кейинги пайтда ривожланиб бормоқда. Юртингизга ташрифим давомида бу борадаги ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришишни ҳам ният қилганман. Ушбу йўналишда ўзбекистонлик ҳамкорлар билан фикрлашиб олдим.

Януш Пехочинский,

“Польша-Осиё” савдо-саноат палатаси президенти, 

Польша Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт ва 

ташқи савдо бўйича маслаҳатчиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер