Деҳли халқаро аэропортида икки ўзбекистонлик савдогар қўлга олинди
Фото: Getty Images
Тошкент-Деҳли самолётида учиб келган икки нафар ўзбекистонлик фуқаро катта миқдорда тилла буюмларини Ҳиндистон ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб киришга уринаётганда қўлга олинган, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Ҳозир уларга нисбатан суриштирув ишлари ўтказилмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, ушбу Ўзбекистон фуқаролари Деҳлига тижорат мақсадларида мунтазам тарзда келиб турган.
Мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан фуқаролар билан боғлиқ суриштирув жараёни назоратга олинган ва Ҳиндистоннинг масъул ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ишчи алоқалар ўрнатилган. Шунингдек, вақтинча ҳибсга олинган ватандошлар билан учрашув ўтказиш чоралари кўрилмоқда.
Дипломатик миссия ватандошларни хорижга, жумладан, Ҳиндистонга сафар қилиш чоғида чет давлатлар қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилишга, турли шубҳали гуруҳлар ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмасликка чақирган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг