Деҳибаландликлар шижоати

15:17 04 Ноябрь 2021 Жамият
953 0

Фото: "Халқ сўзи"

Навоий вилояти Нурота туманидаги Деҳибаланд қишлоғида  ўтган йили “Обод қишлоқ” дастури доирасида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилган эди. Кўчалар кенгайтирилиб,  асфальт ётқизилди. Ичимлик суви, электр энергияси тармоқлари янгиланиб, ижтимоий инфраструктура объектлари таъмирланди. Ишсиз, саломатлигида муаммолари бор ва  камхарж оилалар рўйхати шакллантирилиб, зарур ёрдамлар кўрсатилди.

Бир сўз билан айтганда, янгиланишлардан деҳибаландликларнинг димоғи чоғ кезларда қишлоқ аҳлининг таъбини хира қиладиган ҳодиса содир бўлди. Қишлоқнинг имом Ҳасан ва имом Ҳусан рамзий зиёратгоҳи биқинидаги Жоме масжидида ёнғин чиқиб, бутунлай яроқсиз аҳволга келиб қолди.

Деҳибаландликлар масжидни тиклашга киришдилар. Қишлоқ аҳлини эски масжидни бунёд этган марҳум Жуманиёз ҳожи Ҳайитовнинг  фарзанд ва набиралари ўз атрофига тўплаб, ҳашар уюштирди. Ҳомийлар ҳам жалб этилди.  Янги масжид сиғими жиҳатидан илгарисига нисбатан анча кенг ва замонавий меъморчилик талаблари асосида бунёд этилди.

Бугун Деҳибаландга келган киши борки, кўркам қишлоқда қўр тўкиб турган масжидни кўриб кўзи қувонади. Ҳа, эл бош қўшган ишнинг самараси ҳам, савоби ҳам улуғдир.

 

Темур  ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.   

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер