Давлатлараро авиация қўмитаси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Транспорт вазири Илҳом Махкамов Давлатлараро авиация қўмитасининг (ДАҚ) янги сайланган раиси Олег Сторчевой бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Учрашувда фуқаро авиацияси парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, авиация соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек, 2023 йилнинг 17-29 май кунлари бўлиб ўтадиган ICAO аудитига тайёргарлик ва уни ўтказишда ДАҚ томонидан амалий ёрдам сифатида қўмита раиси ўринбосари А.Зайконинг консультант сифатида аудитда қатнашиш масаласи кўриб чиқилди.
Учрашув якунида Давлатлараро авиация қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ўртасида «Авиация ҳодисаларини текшириш ва уларнинг олдини олиш тўғрисида» ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг