Давлат захирасидаги ер майдонини 650 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс ушланди

12:37 19 Март 2025 Жамият
263 0

Фарғона вилояти ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига фуқаро Ш.В.дан давлат захирасидаги ерни сотишга уриниш бўйича мурожаат келиб тушган.

Мазкур мурожаат бўйича вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура.

Унга кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.Н. Учкўприк тумани «Кенагас» маҳалласи ҳудудида жойлашган давлат захирасида бўлган жами 2,5 гектар ер майдонини 650 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлгани аниқланди.

Фуқаро М.Н. сотмоқчи бўлган ер майдонининг ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 100 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер