Давлат театрлари фаолиятини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди
Президентимизнинг 2023 йил 27 июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида Маданият вазирлиги тизимида “Ўзбектеатр” давлат муассасасини ташкил этиш белгиланган.
Айни пайтда мазкур Фармон ижроси юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Маданият вазирлигида “Ўзбектеатр” давлат муассасасини ташкил қилиш юзасидан тайёрланган қарор лойиҳаси ҳамда давлат театрларининг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлашга бағишланган тақдимот ўтказилди. Унда маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов иштирок этди.
Муҳокамада давлат муассасасининг мақсад ва вазифалари, республикадаги давлат театрлари ва театр студиялари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам кўрсатиш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар, миллий театр санъатининг бой анъаналари ва ютуқларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, замон талаблари даражасидаги саҳна асарларини яратиш каби долзарб масалалар ҳақида сўз борди.
Тақдимот чоғида вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг