Давлат рамзларига ҳурматсизлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд

18:40 23 Январь 2023 Сиёсат
1614 0

Фото: Архив сурат

Қонунчиликка кўра, давлат рамзлари тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.

Давлат байроғи, герби ёхуд мадҳияси тўғрисидаги қонунчиликни бузиш:

— фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (900 минг сўмгача), мансабдор шахсларга 3 бараваридан 7 бараваригача (900 минг сўмдан 2,1 млн сўмгача) миқдорда;

Такроран содир этиладиган бўлса:

— фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача), мансабдор шахсларга 7 бараваридан 10 бараваригача (2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Давлат байроғи, герби ёхуд мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш:

— БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер