Давлат музей-қўриқхонаси ҳудудидан олтин рудаси қазиб олганлар ушланди

13:10 11 Апрель 2026 Жамият
206 0

Видеодан кадр

Навоий вилояти Навбаҳор туманида олтин рудасини ноқонуний қазиб олиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Навбаҳор туманида маҳаллий МЧЖ раҳбари сохта рухсатнома асосида, «Сармишсой» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудидаги 8 гектар майдонда 19 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда олтин қазиб олиш билан шуғулланган.

Тезкор тадбир давомида 6 кг ярим тайёр олтин, 430 тоннадан ортиқ таркибида олтин моддаси бўлган рудалар, 1,4 кг кимёвий воситалар, 4 та юк автомобили, 4 та юкловчи трактор ҳамда асбоб-ускуналар ашёвий далил сифатида олинган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 6,1 млрд сўмлик қазилма бойликлар талон-торож қилинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан лаборатория таҳлиллари тайинланиб, экология ва атроф-муҳитга етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер