Давлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни болаларга йод препаратини умумий ичириш куни деб белгиланди
АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова йод препаратини бепул тарқатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Таълим ташкилотлари раҳбарлари таълим масканларида болаларнинг препаратни ичишлари учун сув ва бошқа зарур шароитларни яратади.
Йод препаратларини сақлаш ва ҳисоботини юритиш давлат мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ҳамшираси ёки масъул ходими томонидан юритилади.
Болаларда йод танқислигининг мавжудлиги уларда қуйидаги нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин:
ақлий қобилиятнинг бузилиши;
ақл-идрокнинг пасайиши;
бўқоқнинг ривожланиши ва қалқонсимон безнинг дисфункцияси;
болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишини секинлашиши;
кретинизм, яъни қалқонсимон безнинг етарли даражада ишламаслиги туфайли боланинг ривожланишидаги кечикиш.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг