Давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг маоши ошади

18:54 10 Март 2020 Жамият
8641 0

“Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (135-сон, 09.03.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ушбу ҳудуддаги боғчалар сонидан келиб чиқиб, I, II ва III гуруҳларга ажратилади ва шу асосда мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби такомиллаштирилади.
 

Қарор билан киритилган ўзгартиришларга асосан Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари ўзгарди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер