Давлат хизматлари: тез, қулай ва шаффоф

21:56 30 Декабрь 2021 Жамият
841 0

Фото: «Халқ сўзи»

Андижон вилояти Балиқчи туманидаги Чинобод шаҳарчаси туман марказидан 13 километр, вилоят марказидан эса 35 километр олисда жойлашган бўлиб, айни пайтда ўнга яқин маҳалла фуқаролар йиғинида 35 мингдан ортиқ фуқаро истиқомат қилади. Улар учун шу пайтга қадар давлат хизматларидан фойдаланиш мақсадида вақт ва маблағ сарфлаб марказга қатнаш асосий муаммолардан бири бўлиб келаётган эди. Янги йил байрами арафасида шаҳарчада Давлат хизматлари марказининг «Чинобод» филиали иш бошлаши бу ердаги аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон қилди.

— Бир кунда ўртача 150-200 нафар жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатамиз, — дейди Балиқчи туман ДХМ директори Шерзодбек Сатторов. — Мурожаат қилувчиларнинг деярли тенг ярмини Чинобод шаҳарчаси, Хўжаобод ва Сиза қишлоғидан келувчи фуқаролар ташкил қилади. Бундан кейин ушбу ҳудудларда яшовчи аҳоли давлат хизматларидан фойдаланиш учун ҳужжатларини кўтариб туман марказига боришга мажбур эмас. Аксинча, филиалга ҳафтанинг душанбадан жума кунига қадар мурожаат қилиб, тез, қулай ва шаффоф тарзда хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Маълумот учун, биринчи куннинг ўзида филиалга ўттиздан зиёд фуқаро мурожаат қилиб, давлат хизматларидан фойдаланди.

Умиджон МАМАРАСУЛОВ, ДХА Андижон вилоят бошқармаси етакчи мутахассиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер