Давлат хизматлари соҳасида ТОП-3 янгилик
“Давлат хизматлари соҳасида деярли ҳар куни янгиликлар жорий этилмоқда. Келинг, келгуси ойдан бизни нима кутаётганини бирга биламиз!” дейилади ДХА хабарида.
Унга кўра:
1. Эндиликда хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификация (тан олиш) учун аризани Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали бериш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, авваллари экспериментал тарзда ДХМ орқали ва электрон шаклда олий маълумот дипломларини нострификация қилиш имкони мавжуд эди.
2. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш хизмати янада қулайроқ бўлди. Ундан фойдаланиш учун пойтахтга ташриф буюришнинг энди ҳожати қолмади. Товар белгисини исталган ўзингизга қулай бўлган Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz портали орқали рўйхатдан ўтказиш мумкин.
3. Юридик шахслар энди ер ости сувларига қудуқларни бурғулашга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг