Давлат хизмати Сингапур тажрибаси асосида ривожлантирилади
Давлатимиз раҳбарининг Сингапурга ташрифи доирасида давлат хизмати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан амалий учрашувлар ва музокаралар бўлиб ўтди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси делегацияси Сингапур Давлат хизмати департаменти вакиллари билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Олий даражадаги ташриф доирасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Сингапур Давлат хизмати коллежи ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши кутилмоқда.
Музокаралар якуни бўйича 2023 йилда Миллий кадрлар захирасига киритилган давлат хизматчилари учун стратегик режалаштириш, лидерлик, давлат хизматида самарадорлик, рақамлаштириш, инновациялар каби долзарб йўналишларда малака ошириш курсларини ташкил қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг