Давлат харидлари танловларида энг кўп қонун бузилиш ҳолатлари Андижон, Самарқанд ва Жиззахда аниқланди

00:40 18 Июнь 2021 Иқтисодиёт
937 0

Аввалроқ, икки ой ичида 100 млрд сўмлик давлат харидлари танловларида қонун бузилгани ҳақида хабар берган эдик.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизматининг хабар беришича, шундан, Андижонда 20,0 млрд. сўмлик (51 та), Самарқандда 12,8 млрд. сўмлик (52 та), Жиззахда 8,3 млрд. сўмлик (20 та), Бухорода 7,3 млрд. сўмлик (33 та), Қашқадарёда 7,2 млрд. сўмлик (20 та), Сурхондарёда 7,9 млрд. сўмлик (30 та), Хоразмда 5,3 млрд. сўмлик (18 та), Навоийда 5,2 млрд. сўмлик (16 та), Наманганда 2,6 млрд. сўмлик (11 та), Фарғонада 2,0 млрд. сўмлик (10 та), Қорақалпоғистон Республикасида 3,4 млрд. сўмлик (11 та) ва Тошкент шаҳрида 19,5 млрд. сўмлик (51 та) танловлар бўйича давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги маълум бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер