Давлат идораси тадбиркорга 267,6 миллион сўм тўлайдиган бўлди

11:41 25 Май 2022 Жамият
429 0

Қарши шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Qarshi stroy sentr” МЧЖ Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармасидан шартнома бўйича қарздорликни ундиришда муаммога дуч келиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Хусусан, Жамият ва Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ўртасида 3 та пудрат шартномалари имзоланган ва уларга мувофиқ Жамият томонидан белгиланган объектларни таъмирлаш бўйича ишлар бажарилган бўлсада, тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган.

Ушбу ҳолат бўйича Бизнес-омбудсман томонидан Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан Қарши шаҳри Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармасидан тадбиркор фойдасига 267,6 миллион сўм қарздорликни ундириш белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер