Давлат фуқаролик хизматчиларини бирламчи тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнлари бошланди
Уларнинг саломатлиги — халқчил, самарали фаолияти учун асосдир!
Касалликларни эрта босқичда аниқлаш ва уларнинг олдини олиш саломатлик учун муҳим. Бу омил — оилада фаровонлик, давлат хизматида эса самарадорликни таъминлайди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳокимликлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча ҳокимликларда фаолият юритаётган давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказишни бошлади.
Хизматчиларни 10 дан ортиқ бирламчи турдаги тиббий кўрикдан ўтказиш режалаштирилган. Касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилади.
Андижонда ташкил этилган мазкур тиббий кўрик жараёнлари жорий йилнинг 13 январь кунига қадар давом этади. Унда 455 нафар давлат фуқаролик хизматчисини кўрикдан ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш кафолатланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг