Давлат Бобонов қаторасига иккинчи йил жаҳон рейтингини пешқадамлик билан тугатмоқда

13:09 25 Декабрь 2022 Спорт
1395 0

Исроилда ўтган дзюдо бўйича Masters мусобақасидан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтинг жадвали эълон қилинди. Турнирдан сўнг бир қатор вазн тоифаларида ўзгаришлар юз берди. Биз учун аҳамиятлиси, Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасидаги етакчиликни сақлаб қолди ва бу йил ҳам ўз вазн тоифасида рейтингни биринчи поғонада тугатадиган бўлди. Йил якунидаги пешқадамлик учун Бобонов Халқаро дзюдо федерацияси томонидан 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади. Афсуски, Диёра Келдиёрова (-52 кг) тўртинчи поғонага тушиб қолди. -73 кг вазндаги муваффақиятга эришган Аҳадов ва Йўлдошев ҳам сезиларли юқорилади. Батафсил:

-60 кг:

1. Юнг Веи Янг (Хитой Таипейи) – 7045 очко

24. Дилшодбек Баратов – 1873

-66 кг:

1. Денис Виеру (Молдова) – 7484 очко

11. Сардор Нуруллаев – 2792

22. Муҳриддин Тиловов – 1784

-73 кг:

1. Лаша Шавдатуашвили (Грузия) – 6615 очко

7. Муроджон Йўлдошев – 3671

11. Шаҳрам Аҳадов – 2920

12. Обидхон Нўмонов – 2808

22. Ҳикматиллоҳ Тўраев – 1964

-81 кг:

1. Тато Григалашвили (Грузия) – 9296 очко

5. Шарофиддин Болтабоев – 4013

-90 кг:

1. Давлат Бобонов – 6298 очко

2. Санширо Мурао (Япония) – 5800

-100 кг:

1. Илия Суламанидзе (Грузия) – 5752 очко

9. Музаффарбек Тўрабоев – 3598

27. Отабек Тўрабоев – 1532

+100 кг:

1. Темур Раҳимов (Тожикистон) – 6024 очко

6. Алишер Юсупов – 4201

21. Шоҳруҳ Бахтиёров – 2310

39. Бекмурод Олтибоев – 926

Аёллар:

-52 кг:

1. Челси Жайлс (Буюк Британия) – 6190 очко

4. Диёра Келдиёрова (Ўзбекистон) – 5858

29. Сита Қадамбоева – 1287

-70 кг:

1. Барбара Матич (Хорватия) – 6720 очко

17. Гулноза Матниязова – 2826

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер