Давлат Бобонов 9 йиллик танаффусдан сўнг жаҳон рейтинги етакчисига айланди

11:41 27 Октябр 2021 Спорт
833 0

Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Аҳамиятлиси, унда -90 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Давлат Бобонов биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Жорий йил Бобонов учун муваффақиятли ўтди. Жаҳон чемпионатидаги кумуш, Олимпия ўйинларидаги бронза медали уни бугунга келиб ўз вазнининг етакчисига айланиб олишида катта замин яратди. 

Қайд этиш жоиз, таниқли дзюдочимиз Ришод Собиров Лондон — 2012 Олимпиадасидан аввал -60 кг. вазнда биринчи ўринда қайд этилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер