Дастлабки шамол трубиналари Жонгелдига олиб келинди
Пешку туманидаги “Жонгелди” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига электрстанция қуришда фойдаланиладиган шамол трубиналарининг дастлабкиси етиб келди. Бу ерда шамол электр станцияси барпо этиш учун 154 гектар майдон ажратилган.
Бу вилоятда муқобил энергия манбаига эга бўлиш йўлида амалга оширилаётган икки йирик лойиҳанинг биридир. Худди шундай юмуш Ғиждувон туманининг чўл ҳудудида ҳам амалга оширилаяпти. Ҳар бирининг қиймати 650 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш мамлакатимиз раҳбарининг 2021 йил 23 февралдаги тегишли қарори асосида бажарилмоқда. Улар Саудия Арабистони Қироллигининг “ACWA POWER” компанияси сармояси эвазига барпо этилади.
Шу мақсадда хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ажратилган майдонларда метео – мачталар ўрнатилди. Шамол эсиши билан боғлиқ бир йиллик кўрсатгичлар таҳлили олинди. Ҳар бир туманда подстанция қуриш, ҳаво электр узатиш тармоқларини тортиш юмушларига киришилди.

Умуман, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 30 декабрдаги 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш, инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этишга оид қарори асосида Бухоро вилоятида тўғридан – тўғри хорижий сармоялар ҳисобидан газ – поршенли 1 та электр станцияси, 2 та шамол ва 2 та фото электр станцияси барпо этилади.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг