Дарахтларга нафас беринг!

12:36 10 Июль 2024 Жамият
299 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида ана шу шиор остида тадбир бўлиб ўтмоқда. Юртимизнинг кўп жойларида дарахтларга реклама тахтачалари осиб қўйилади. Йўлларни асфальтлаш ёки бетонлаш пайтида ҳам суғориш имконияти чеклаб қўйилади. Бу дарахтларнинг нафас олишига тўсқинлик қилиб, эрта қуришига сабаб бўлади.

— Тадбирни ўтказишдан мақсад табиат мусаффолигини салбий ҳолатлардан ҳимоя қилишдир, — дейди вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходими Лочинбек Исомиддинов. — Битта манзарали дарахт бир кунда 200 кишига етадиган кислород ишлаб чиқаради. Шаҳар ва қишлоқларимиз яшилликка бурканса, атроф-муҳитда тоза ҳаво бўлса, одамларнинг ҳам умри узаяди.

Вилоятда ушбу тадбир доирасида бир ҳафтада 75 та дарахтларнинг таг қисмлари бетон ва асфальт қопламалардан очилиб, парваришлаш учун қулай шароит яратилди. Шунингдек, 50 тупдан зиёд дарахтлар реклама баннерларидан озод қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер