«Дарахт ва электр устунлар остида турманг»: Тошкент шаҳар ФВББ огоҳлантириш билан чиқди

18:45 14 Апрель 2026 Жамият
137 0

Бугун, 14 апрель куни тунда Тошкент шаҳри ҳудудида ёғингарчилик ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ФВББ огоҳлантириш билан чиқди.

Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилишни тавсия қилган:

  • яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
  • кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
  • кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
  • шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
  • бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади.

Шунингдек, автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмаслик ва хонадонларда барча газ қурилмаларини доимий назорат қилиб туриш тавсия этилган.

«Фавқулодда ҳолат юз берган тақдирда 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 телефон рақамларига мурожаат қилинг», — дейилади огоҳлантириш хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер