Даниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Даниянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Еспер Вар бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар қилди.
Қайд этилишича, Бахтиёр Саидов элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган. Учрашувда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича, жумладан, турли соҳаларда алоқаларни кенгайтириш, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва бошқа йўналишларни атрофлича муҳокама қилинган.
«Ташқи ишлар вазирлиги муносабатларимизнинг тўлиқ салоҳиятини рўёбга чиқариш йўлида биргаликда ҳамкорликка тайёр. Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг