Данияда парранда гриппи тарқалиши сабабли минглаб жўжалар йўқ қилинади
Дания ҳукумати паррандачилик фермасида H5N8 парранда гриппи тарқалганлиги муносабати билан 25 минг жўжани йўқ қилишга қарор қилди.
Бу ҳақда “Ekstra Bladet” Дания ветеринария ва озиқ-овқат бошқармасига асосланиб хабар берди.
Маълум қилинишича, одамларда парранда гриппини юқтириш ҳолатлари ҳали аниқланмаган.
Бундан ташқари, ҳукумат парранда гўшти ва тухумини Европа Иттифоқидан ташқаридаги мамлакатларга экспорт қилишни ҳам камида уч ойга тўхтатган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг