Данияда ковид-паспортлари жорий этилади

14:17 04 Февраль 2021 Дунё
939 0

Дания ҳукумати мамлакатда эмлаш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган рақамли ковид-паспортларини жорий этишмоқчи.

Расмийларнинг фикрича, бу Данияда иш тартибини тиклашга ёрдам беради. Бу ҳақда матбуот анжуманида молия вазири Moртен Бедсков эълон қилди.

Қайд этилишича, ушбу рақамли ҳужжатнинг жорий этилиши, аввало, иш сафарларига чиқаётганларга таъсир қилади. Шунингдек, рақамли паспортда эмланганлик ва антитаначаларнинг мавжудлиги ҳақида маълумот бўлади.

Ковид-паспортлар терапевт ва сартарошларга ишга қайтиш, фуқароларга эса ресторанларга бориш, конференциялар, шунингдек, оммавий ва спорт тадбирларида иштирок этиш имконини беради.

«Уч-тўрт ой ичида паспортдан кейинги ўринда турадиган бундай рақамли ҳужжат тайёр бўлиши кутилмоқда. Шундан сўнг биз уни жамиятга «тақдим этишимиз» мумкин. Шунда биз дунёда биринчилардан бўлиб технологик афзалликлардан фойдаланамиз ва бошқа мамлакатларга ўрнак бўламиз», деди молия вазири.

Унинг сўзларига кўра, февраль ойидаёқ COVID-19 тест натижалари эълон қилинадиган махсус манбада эмланган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар ҳам эълон қилина бошланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер