Данияда барча қоракўзанлар йўқ қилинди

10:04 21 Ноябрь 2020 Дунё
985 0

Данияда коронавируснинг мутацияга учраган турига чалинган барча қоракўзанлар йўқ қилинди.

Бу ҳақда Дания ветеринария ва озиқ-овқат бошқармаси твиттердаги микроблоги орқали маълум қилди.

"Фермер хўжаликларидаги CОVID-19ни юқтириб олган барча қоракўзанлар йўқ қилинди. Ветеринария ва озиқ-овқат бошқармаси мамлакатдаги қоракўзан фермер хўжаликларини кузатишни давом эттирмоқда", дейилади хабарда.

Бошқарма томонидан қўшимча қилинишича, мамлакатда коронавирус 284 та қоракўзан фермаларида аниқланган, яна 25 та ферма эса шубҳа остида олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер