Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 14–16 февраль, дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, 15 февраль, шанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
16 февраль, ҳафтанинг якшанба куни Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимоли-ғарбий ҳудудларидан ташқари) ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
14-15 февраль кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 7-10 даража илиққача исийди. 16 февраль куни кундузги ҳарорат 3-6 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари 0-5 даража илиқ бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида эртага, 15 февраль куни ёғингарчилик кутилмайди, 16 февраль куни вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. 14-15 февраль кундуз кунлари ҳарорат 7-10 даража илиқ бўлади, 16 февраль куни 3-6 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари 0-3 даража илиқ бўлади, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг