Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 8-10 август, дам олиш кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, шанба, 9 август ва якшанба 10 август кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Жума куни ҳаво ҳарорати асосан кундузи 35-37 даража, жанубда 40 даражагача бўлади. Агентликка кўра, бу август ойи биринчи ўн кунлигининг иқлимий меъёрига яқиндир.
Қайд этилишича, дам олиш кунлари ҳарорат кундузи 37-40 даража атрофида, жанубда 42 даражагача кўтарилади. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 10 августда республика шимолида баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 21-23 даража, кундузлари 35-37 даража, 9-10 августда 37-39 даража бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг