Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Фото: Давронбек Эрназаров/«Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, 19-20 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади.
Кундуз кунлари термометр устуни 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади.
Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида дам олиш кунлари иссиқ бироз пасайиши кутилмоқда. Якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи 35-38 даражани ташкил этади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида асосан булутсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари 24-27 даража, кундуз кунлари 40-43 даража атрофида бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг