Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

20:05 16 Май 2025 Жамият
309 0

«Ўзгидромет» 17-19 май кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 17 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 18-19 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-18 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 17-18 майда айрим жойларда баъзида шамол 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 25-30 даража; 18 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража; 19 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-18 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 17-18 майда айрим жойларда баъзида шамол 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 майда кечаси 20-25 даража, кундузи 30-35 даража; 18-19 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-18 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 17 майда айрим жойларда баъзида шамол 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 майда кечаси 19-24 даража, кундузи 33-38 даража, баъзи жойларда 40-41 даражагача; 18 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 28-33 даража; 19 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-18 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 17 майда айрим жойларда баъзида шамол 20-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 майда кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража; 18 майда кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража; 19 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 18 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-18 майда 18-23 даража, 19 майда 15-20 даража, кундузи 17 майда 35-40 даража, 18-19 майда 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-18 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 26-31 даража, баъзи жойларда 32-33 даражагача; 18 майда кечаси 13-18°, кундузи 20-25 даража; 19 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер