Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, 28 ноябрь куни Ўзбекистоннинг катта ҳудудида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳарорат 15-18 даража илиққача исийди. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳарорат 5-10 даража илиққача пасаяди.
Дам олиш кунлари кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. Шимолда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.Республиканинг баъзи жойларига туман тушиши мумкин, ёғингарчилик кутилмайди.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 28 ноябрда кундузи 15-17 даража илиқ, шанба ва якшанбада кечаси 0-3 даража илиқ, кундузи 11-14 даража илиқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг