Дам олиш кунлари Ўзбекистонга илиқ ҳаво массалари кириб келишни бошлайди
Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Шанба куни ҳаво ҳарорати кечаси 12-17 даража совуқ, баъзи жойларда 20 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража совуқ, айрим жойларда эса 12 даража совуқ бўлади.
Шунингдек, 15 январь куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан илиқ ҳаво оқимлари кириб келиши бошланади ҳамда совуқ ҳаво массалари камайишни бошлайди.
Натижада якшанба куни ҳаво бироз илиқлашади, кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи эса 5-10 даража совуқ бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг